"Манчестер Сити" мухлислари учун нохуш хабар

"Манчестер Сити" коронавируснинг янги ўчоғига айланди ва шу боис, Англия Премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган "Эвертон"га қарши ўйин қолдирилди. "The Atletic" нашри тарқатган хабарга кўра, "шаҳарликлар"нинг яна уч нафар футболчиси топширган тести мусбат кўрсаткич қайд этган.

Шанба куни эса, клуб Габриэль Жезус ва Кайл Уокер ҳамда икки нафар ходимнинг COVID-19 юқтириб олганини маълум қилган эди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, PZR тести якшанба куни олинган ва натижалар душанба куни эрталаб эълон қилинган. Шундан сўнг, "Манчестер Сити" мутасаддилари "Эвертон" ва AПЛ вакиллари билан учрашган ва "Эвертон" жамоасида ҳам вирус тарқалишининг олдини олиш учун учрашувни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шу тариқа, манчестерликларнинг АПЛ доирасида "Челси" (3 январь) ва "Манчестер Юнайтед" га қарши Лига кубоги ярим финалидаги ўйини (6 январь) қолдирилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!