"Манчестер Сити" МЮнинг рекордини янгилаши кутиляпти

"Манчестер Сити" рекорд даражадаги даромадга эришмоқчи.

Клуб ўтган мавсумдан 700 миллион фунтдан кўпроқ даромад олишни кутмоқда ва Британия рекордини ўрнатиши мумкин.

Ҳозирча энг яхши молиявий натижа 2018/19 йилги мавсумда 627 миллион фунт ишлаб топган “Манчестер Юнайтед”га тегишли.

Манкунианликлар аввалроқ жорий мавсумда ўз кўрсаткичларидан ўзиб кетишларини малум қилганди - уларнинг прогнозларига кўра, клуб жорий йил учун 630 дан 640 миллион фунтгача даромад олади.

Клублар ўртасидаги жаҳон рекордини 2020 йилда 726 миллион фунт ишлаб топган "Барселона" ўрнатган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!