«Манчестер Сити» «Палмейрас» ҳужумчиси билан келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» «Палмейрас» клуби ҳужумчиси Аллан билан ҳамкорлик шартларини оғзаки тарзда келишиб олди. Бу ҳақда спорт журналисти Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, инглиз клуби ва бразилиялик футболчи эҳтимолий шартнома бандлари бўйича ўзаро келишувга эришган. Алланнинг ўзи ҳам «шаҳарликлар» сафида ўйнаш истагини билдирган. Ҳозирча икки клуб ўртасида трансфер бўйича музокаралар давом этмоқда.

Аллан 2025 йил январидан буён «Палмейрас» катта жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт ичида у турли мусобақаларда 95 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 11 та голли пас берди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йил охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Алланнинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!