"Манчестер Сити" посбони ёзда жамоани тарк этиши мумкин
Штефан Ортега "Манчестер Сити" тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда "Тhе Athletic" нашри маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, дарвозабон номи ошкор этилмаган клуб билан дастлабки музокараларни олиб бормоқда. Ёзда посбоннинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси якунлади. Аммо "Сити" муносиб таклиф тушса Ортегани шу трансфер ойнасидаёқ қўйиб юборишга тайёр. Акс холда футболчи ёзда эркин агент сифатида исталган жамоасига ўтиб кетиши мумкин.
Штефаннинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, 33 ёшли дарвозабон шаҳарликлар сафида 2022 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 56 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 25 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



Фикрлар