“Манчестер Сити” Премьер-лига рекордини қайд этди

Англия Премер-лигасининг якунига етган мавсумида "Манчестер Сити" стандарт вазиятлардан гол уриш бўйича мусобақа рекордини ўрнатди.

Хосеп Гвардиола шогирдлари 38 ўйинда жарима ва бурчак зарбаларидан 21 та гол уриб, ўзига хос натижа қайд этди. Ҳимоячи Эмерик Ляпорт стандартларни голга айлантириш бўйича қолган футболчилардан яхшироқ кўрсаткичга эга. Испан футболчиси жарима зарбаларидан сўнг 4 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” 93 очко билан бош совринга эга чиқди. “Шаҳарликлар” турнир жадвалида “Ливерпуль”ни икки очкога ортда қолдириб, кетма-кет иккинчи марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!