“Манчестер Сити” қанотга кучли ҳимоячи топиб қўйди

  • 25 сентябрь, 06:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундеслигида “Айнтрахт” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 22 ёшли Натаниэл Браун фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Tecno

“Манчестер Сити” германиялик футболчини чап қанот ҳимоясига олиб келмоқчи. Аслида бу қанотга Хосеп Гвардиола ёзда Райан Айт-Нурини таклиф қилганди. Марокашлик ҳимоячи жароҳат  олганидан кейин унинг позицияда асли ярим ҳимоячи бўлган Нико О’Райли ўйнаяпти.

Caught Offside нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” Браунни олиш учун Лондоннинг “Арсенал” клуби билан рақобатлашишига тўғри келади.

Натаниэл Браун аслида “Нюрнберг” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Франкфуртликлар уни 2024 йилнинг ёзида 3 миллион еврога трансфер қилган. Янги жамоаси сафида барча турнирларда 33 та учрашув ўтказган Браун ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, учта гол ва еттита ассист ҳам қайд этди.

Transfermarkt портали “Айнтрахт” билан 2030 йил ярмигача давом этадиган шартномага эга ўйинчини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!