“Манчестер Сити” қимматга янги сардор олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини “Спортинг” таянч ярим ҳимоячиси ва сардори Мортен Юльманн ёрдамида кучайтиришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Португалиянинг  A Bola нашри  хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирча томонлар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар йўқ, аммо “шаҳарликлар” Португалия клуби томонидан қўйилган айрим шартлардан хабардор.

Хусусан, футболчисининг шартномада 80 миллион евро миқдорида товон пули кўрсатилган бўлса-да, “Спортинг” 40–50 миллион евро учун музокара олиб боришга тайёр.

Жорий мавсумда Юльманн барча мусобақаларда 39 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 6 та голли узатма амалга оширган. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, лиссабонликлар жамоасига 2023 йилнинг ёзида қўшилган даниялик футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!