“Манчестер Сити” “Реал” етакчисини сотиб олишни кўзламоқда

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. 

Tecno

"Topskills Sports UK" нашри хабар беришича, "шаҳарликлар" бразилялик форварднинг трансферини жорий трансфер ойнасидаёқ ҳал қилишга уринмоқда. Бундан ташқари,  ҳужумчининг ҳизматларига "Бавария", "Челси" ва "Ан-Наср" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Винисиуснинг ўзи ҳам "Реал"ни тарк этишни хоҳлаяпти. 

25 ёшли футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 150 миллион еврони ташкил этади. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, форвард жорий мавсум "қироллик клуби" сафида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритди ва 8 та голли узатма амалга оширган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!