"Манчестер Сити" "Реал" қизиқаётган футболчини трансферга қўйди
"Манчестер Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг жамоасини ўзгартиришга яқин турибди, дея ёзмоқда "The Atletic" нашри.
Манбанинг маълум қилишича, "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужум чизиғини янгиламоқчи. Қолаверса, жамоа молиявий Fair Play қоидаларига амал қилиши керак.
Англиялик футболчи учун асосий даъвогар "Реал" бўлиб турибди. Манчестерликлар Рахим трансферидан 100 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Аввалроқ, "Сити" Харри Кейн ва Жек Грелиш хариди учун 200 миллион евро тўлашга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар