Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Манчестер Сити" Родрининг трансферини чўзяпти

Манчестерликларнинг бошқа режаси бор

«Манчестер Сити» ҳозирча «Реал Мадрид»нинг Родри бўйича таклифини қабул қилишга шошмаяпти. Испаниялик ярим ҳимоячи «Қироллик клуби» га ўтишни исташи ҳақида ишончли манбалар бир неча бор хабар берган.

Шу билан бирга, инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, «шаҳарликлар» футболчини ҳозироқ қўйиб юбориш ниятида эмас. 

Сабаби – улар бу трансфер пойгасига бошқа клублар ҳам қўшилиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Англия клуби раҳбарияти камида яна бир неча кун кутиб туришни режалаштираётгани айтилмоқда. 

Шу вақт ичида улар 30 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи учун «Реал»га жиддий рақобатчи пайдо бўладими-йўқми, шуни аниқлашни истамоқда.

Шу билан бирга, Романо таъкидлашича, бошқа вариантлар пайдо бўлган тақдирда ҳам Родрининг асосий танлови «Реал Мадрид» бўлиб қолиши эҳтимоли катта. Якуний қарор эса, аввало, футболчининг ўзи хоҳишига боғлиқ бўлади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ