"Манчестер Сити" Стерлингга ҳафтасига ярим миллион евро маош таклиф қилмоқчи

“Манчестер Сити” клуби  раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Рахим Стерлинг билан яна узоқ йиллар ҳамкорлик қилмоқчи.

Daily Express нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 24 ёшли тўпурарга узоқ йиллик шартнома таклиф қилишмоқчи. Агар ушбу келишув имзоланса, Стерлинг ҳафтасига 520 минг евро маош олиши мумкин.

Таққослаш учун, Рахимнинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган ва унга кўра ҳафтасига 350 минг евро маош олмоқда.

Маълумот учун, Стерлинг жорий мавсум АПЛда 8 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!