“Манчестер Сити” тез кунларда яна бир катта трансферга қўл уради

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоада кадрлар етишмаслик муаммоси долзарб аҳамият касб этгани боис, январь ойининг ўзида бир неча харидларни амалга оширишга қарор қилган.

Tecno

Хусусан, “шаҳарликлар” лига тўпурарларидан Антуан Семеньони “Борнмут”дан кўчириб келяпти. Бундан ташқари, Хосеп Гвардиола ҳимоя чизиғига ҳам янги ижрочи келишини кутяпти.

“Манчестер Сити” спорт бўлими “Кристал Пэлас” марказий ҳимоячиси Марк Гехини Манчестерга олиб келиш ҳаракатини бошлади. Тажрибали ўйинчига даъвогарлик қилаётган “Ливерпуль” у билан маош  масаласини келиша олмаганидан кейин манчестеликлар Марк Гехи айнан Хосеп Гвардиола қўл остига келишига ишоня билдиряпти.

Mirror нашри берган маълумотларга қараганда, “шаҳарликлар” яқин кунларда Гехининг трансферини 30 миллион фунтга (тахминан 34,5 миллион евро) расмийлаштира олиши кутиляпти.

25 ёшли ҳимоячи Марк Гехининг ўзи ҳам жамоа танлашда Хосеп Гвардиола қўл остида ишлашга мойил экани очиқланди.

Жорий мавсумда Гехи барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 4 та ассист муаллифи бўлди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!