"Манчестер Сити" трансфер рекордини янгиламоқчи

"Манчестер Сити" ёзда ҳимоячилар ўртасидаги трансфер рекордини янгиламоқчи, дея хабар бермоқда Sunday Times нашри.

Англияликлар "Атлетико" ҳимоячиси Хосе Хименес билан шартнома имзоламоқчи. Аммо мадридликлар ҳимоячи учун 109 миллион фунт талаб қилмоқда.

Агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, унда Хименес энг қиммат ҳимоячига айланади. Ҳимоячи учун "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!