"Манчестер Сити" трансфер рекордини янгилаши мумкин

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби энг қиммат ҳимоячи трансфери бўйича жаҳон рекордини янгилаши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиоланинг эътибори "Лестер" ҳимоячиси Бен Чилвелга тушган. Аммо,  "тулкилар" ушбу футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. Аммо, 90 млн евро тўланса, улар ўз фикрларини ўзгартиришлари мумкни.

Агар “сити” ушбу трансферни амалга оширса, у ҳолда Чилвел дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланади.

Маълумот учун, 22 ёшли футболчи жорий мавсум “Лестер” сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!