“Манчестер Сити” учун 600 та гол урган ҳужумчи энди МЮда ўйнайди

  • 27 июль, 2020, 15:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” асосий рақобатчиларидан бири “Манчестер Сити”нинг турли ёшдаги жамоалари таркибида 600 тадан кўп гол урган Чарли Макниллни қўлга киритишга жуда яқин турибди.

Tecno

16 ёшли футболчи Гвардиола жамоаси билан янги шартнома имзолашни истамади.

Гарчи Макнилл эркин агент мақомида бўлса ҳам, ҳамли 17 ёшга тўлмагани боис МЮ рақибга компенсация тўлашга мажбур бўлади. Шунинг учун жамоалар ўзаро келишиб олиши керак бўлади. Бу сумма бир неча миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Айни пайтда Макниллга қатор клублар даъвогарлик қилмоқда. Ҳужумчининг ўзи Сульшер жамоаси мухлиси ҳисобланади ва айнан “Манчестер Юнайтед”да тўп суришни хоҳламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!