"Манчестер Сити" ва "Барселона" ўзаро йирик трансферларни амалга ошириши мумкин

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти "Барселона" билан ўзаро футболчи алмашишга тайёр.

Transfer News Live тарқатган хабарга кўра, "шаҳарликлар" нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонг эвазига испаниялик ҳимоячи Эмерик Ляпортни “кўк-анорранглилар”га беришга тайёр.

Айтиш керакки, бундан аввалроқ "Барса" раҳбарияти де Йонгни сотмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди, гарчи унинг ўзи жамоада қолишни истаётган бўлсада.

Ляпорт жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Де Йонг эса 24 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!