“Манчестер Сити” хатосини тузатмоқчи
Ads

“Манчестер Сити” клуби “Хаддерсфилд”дан собиқ ярим ҳимоячиси Аарона Муйни ортга қайтариш ҳақида ўйламоқда.

ESPN тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 27 ёшли австралиялик футболчининг трансферини қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиб, уни 20 млн фунтга харид қилишмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, Муй “Манчестер Сити”га 2016 йил “Мельбрун” клубидан келиб қўшилган эди. Манкуанликлар эса уни шу йилнинг ўзидаёқ “Хаддерсфилд”га ижарага бериб юборишган эди. Орадан бир йил ўтиб эса “Хаддерсфилд” унинг трансферини 10 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олган.