"Манчестер Сити" хўжайинлари можаро сабаб клубни сотиб юбормоқчи
Муаммо анча жиддий
«Манчестер Сити»нинг Абу-Дабида жойлашган эгалари клуб устидан назоратни сақлаб қолмаслик масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда молиявий қоидаларни бузиш иши бўйича чиқарилган қарорга жамоатчиликнинг кескин муносабати ортидан муҳокамалар бошлангани ҳақида The Financial Times хабар берди.
Манбаларга кўра, Англия Премьер-лигаси ҳузуридаги мустақил комиссия қарорига қарамасдан, дастлаб клуб мулкдорлари жамоа устидан тўлиқ назоратни сақлаб қолиш ниятида бўлган. Бироқ мухлислар реакцияси кутилганидан анча зиддиятли чиққани сабаб вазият қайта кўриб чиқилмоқда.
Клубга яқин манбанинг айтишича, Премьер-лига раҳбарларидан бири Буюк Британия учун Бирлашган Араб Амирликлари каби муҳим ҳамкорлар билан яхши муносабатларни сақлаш жуда аҳамиятли эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, «Манчестер Сити» атрофидаги вазият туфайли ОАЭ келгусида ҳам Британия иқтисодиётига йирик сармоя киритишда давом этар-этмаслиги бўйича саволлар пайдо бўлган.
Расмий шахслардан бирига кўра, «Сити»нинг ҳозирги эгалари катта тажрибага эга инвесторлар бўлиб, маҳаллий сиёсий тизим хусусиятларини яхши тушунади. Шу билан бирга, британ ҳокимияти вакиллари бу можаро мамлакат учун жиддий оқибатларга олиб келишини кутаётгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой мустақил комиссия клубни тўққиз мавсум давомида молиявий қоидаларни бузиш билан боғлиқ барча айбловлар бўйича айбдор деб топган эди.

Изоҳлар (0)