"Манчестер Сити" Хосеп Гвардиолага 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола яна узоқ йиллар жамоани бошқариши кутилмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
 
Манбанинг маълум қилишича, "шаҳарликлар" раҳбарияти испаниялик мутахассисга янги шартнома таклиф қилишмоқда. Унга кўра Пепнинг йиллик маоши 15 дан 20 миллион фунтга кўтарилади. Томонлар ўзаро 5 йиллик шартнома имзолашмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
20/05/2019 20:23
Дунедаги энг кучли мураббийлар: Гвардиола ва Клопп.