"Манчестер Сити" яна бир юлдуздан воз кечадиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" раҳбарияти ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда италиялик журналист Маттео Морретто хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Рейндерс жамоанинг асосий таянч футболчилари қаторида эмас. Шу боис клуб раҳбарияти мос таклиф тушса, унинг кетишига тўсиқ қўймаслиги айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, Нидерландия терма жамоаси аъзоси билан "Атлетико Мадрид»"қизиқиш билдирган. Бироқ ҳозирча Рейндерс Англия премьер-лигасида қолиш тарафдори экани таъкидланмоқда. У ўтган мавсум клуб даражасида 47 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 8 та голли пас берди.

Transfermarkt портали 27 ёшли футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Рейндерснинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!