"Манчестер Сити" яна худди шу ҳисобда "Боруссия"дан устун келди (видео)

Бундан бироз аввал УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Боруссия” Дортмунд ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой кечган беллашув 1:2 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, дастлабки ўйинда ҳам “Сити” худди шу ҳисобда ғалаба қозонган эди. Бу сафар “Манчестер Сити” сафида голларни Рияд Махрез (55') ҳамда Фил Фоден (75') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!