“Манчестер Сити” янги тўпурар учун тўртта гранд билан рақобатлашмоқда
Испания чемпионатида “Леванте” шарафини ҳимоя қилаётган Карл Эдуард Этта Эйонг жорий мавсум тўпурарлик қобилиятини намойиш қилаётганидан бери унинг харидорлари кўпайиб бормоқда.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, 22 ёшли ҳужумчини Испания чемпионатининг ўзидан “Реал” ва “Барселона” олишга ҳаракат қиляпти.
Англия Премьер-лигаси грандларидан “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” ҳамнинг камерунлик ўйинчини жамоага қўшиб олиш истагини билдирган.
Харидорларнинг барчаси Эйонгни январда трансфер қилмоқчи. Бироқ ўйинчининг ўзи мавсумни “Леванте”да якунлаб, бошқа клубга ўтиш масаласини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин ҳал қилмоқчи.
Transfermarkt портали янги авлод ҳужумчисини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ экспертларнинг таъкидлашича, агар Эйонг тўпурарлик маҳоратини намойиш этишдан тўхтамаса, мавсум охирига бориб унинг трансфери бир неча баравар ошади.



Фикрлар