"Манчестер Сити" янги ярим ҳимоячи топди

Ҳуқуқлари Испаниянинг "Жирона" клубига тегишли бўлган ҳужумкор ярим ҳимоячи Савио Англия Премьер-лигасининг топ-клубида ишлаш имкониятига эга.

"The Athletic" нашри хабарига кўра, бразилиялик вингернинг хизматларига Англиянинг амалдаги чемпиони "Манчестер Сити" қизиқмоқда. Бу трансферга "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқмоқда.

19 ёшли футболчи ўтган ёздан бери "Жирона"да тўп сурмоқда. У 2023/2024 йилги мавсум охиригача Франциянинг "Труа" клубидан ижарага олинган. Жанубий америкалик футболчининг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Ла Лиганинг жорий мавсумида Савио 23 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!