“Манчестер Сити” январда тўртта ўйинчи оладиган бўлди
“Манчестер Сити” раҳбарияти бош мураббий Хосеп Гвардиолани қўллаб-қувватлаш мақсадида кишки трансферлар даврида тўртта ўйинчи олишга қарор қилди.
Хосеп Гвардиола жамоанин қийин аҳволга тушиб қолгани ва кетма-кет очко йўқотаётганини кадрлар билан боғлиқ муаммога боғлаган эди. “Шаҳарликлар” охирги 11 та учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонди ва саккиз маротаба мағлубиятга учради.
Daily Mail нашрининг маълум қилишича, мураббийлар штаби қайси нуқталарни кучайтириш бўйича бир тўхтамга келган.
Унга кўра, январда таянч ярим ҳимоячи, марказий ҳужумчи, ўнг қанот ва марказий ҳимоячи олиниши керак.
Хосеп Гвардиола янги ўйинчилар ёрдамида жамоани инқироздан олиб чиқишга уриниб кўради.
Фикрлар