"Манчестер Сити" ярим ҳимояга Гвардиоланинг собиқ шогирдини олиб келади

TIGGO 2 PRO

"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда "TeamTalk" хабар бермоқда.

Манба хабарига кўра, немис клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайдиган 29 ёшли футболчи, жорий трансферлар ойнасидаёқ Хосеп Гвардиола жамоасига қўшилиши мумкин. Хабарингиз бор, у илгари Мюнхенда Гвардиола қўл остида ўйнаган.

"Шаҳарликлар" Родри жароҳатидан сўнг қўшимча тактик вариантлар яратишга мос келадиган ўйинчини харид қилишни истамоқда. Шунингдек, Киммих ҳали ўз келажаги бўйича қарор якуний қабул қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ немис футболчисига "Реал Мадрид", "Барселона", "Ливерпуль" ва бошқа клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!