"Манчестер Сити" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Атлетико" эса дуранг ўйнади
ЕЧЛнинг 3-турида "Манчестер Сити" "Янг Бойз" меҳмони бўлди ва 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
48-дақиқада Аканжи ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Элиа имкониятларни тенглаштириб қўйди. Шундан сўнг Холанд дубль қилишга муваффақ бўлди.
3 очкони қўлга киритган Гвардиола шогирдлари гуруҳида пешқадам бўлиб турибди.
"Атлетико" эса "Селтик" майдонида 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, мезбонлар олдинга чиқиб олди. 25-дақиқада Гризманн ҳисобни тенглаштирган бўлса, 3 дақиқа ўтар-ўтмас Пальма ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. 53-дақиқада Мората имкониятларни тенглаштирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Де Пауль иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.
Мазкур баҳсдан кейин "матрасчилар" гуруҳида 2-ўринга чиқиб олди.
Фикрлар