"Манчестер Сити" ёзда ПСЖ ҳимоячисини текинга сафга қўшиб олмоқчи

"Манчестер Сити" клуби жорий ёзги трансферлар даврида ПСЖ ҳимоячиси Ньянзу Куассини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

SoccerLink нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” аллақачон 17 ёшли французнинг трансфери бўйича унинг агенти билан боғланишган. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли у “Сити”га текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Куасси жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!