"Манчестер Сити" юлдузи жамоа билан хайрлашди
"Манчестер Сити" вингери Раҳим Стерлинг фаолиятини бошқа клубда давом эттирадиган бўлди.
Ангиялик футболчи ўзининг "Твиттер"даги саҳифаси орқали жамоадан кетаётганини маълум қилди. Катта эҳтимол билан, у "Челси"га кўчиб ўтади.
"7 мавсум. 11 та катта соврин. Бир умрлик хотиралар.
Йиллар давомида ўсишимда катта роль ўйнаган мураббийлар штабига, мен билан бир оилага айланган жамоадошларимга, кийиниш хонасидагилар ва тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳурмат бажо келтираман.
Ажойиб саёҳат бўлди.
Бу ердаги яхши ва кунларимдан миннатдорман. Айрим камчиликларим бор эди. Баъзида куч ва қатъиятимни синаб кўрдим ва бу сизнинг олдингизда энг яхши версиямни намойиш этиш имконини берди.
Манчестерга 20 ёшли йигитча бўлиб келдим. Бугун эса шаҳарни ҳақиқий эркак сифатида тарк этяпман.
Қўллаб-қувватлаб турганингиз учун раҳмат. "Манчестер Сити" либосини кийиш шараф эди!"
Фикрлар