"Манчестер Сити" юлдузи қанчага кетгани маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ньюкасл» янги футболчи билан шартнома имзолади – жамоа таркибига Нико Гонсалес қўшилди.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, 24 ёшли ярим ҳимоячи «Манчестер Сити»дан «сорокалар» сафига ўтди. У янги жамоаси билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари трансфер қиймати 47 миллион фунт атрофида бўлишини маълум қилганди. Яна 3 миллион фунт миқдоридаги маблағ бонуслар кўринишида тўланиши кўзда тутилган.

Нико Гонсалес «Манчестер Сити» таркибида икки мавсум ҳаракат қилди. Шу вақт мобайнида у Англия премьер-лигасида 36 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Унинг тўлиқ статистикаси билан клуб расмий сайтида танишиш мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!