"Манчестер Сити" юлдузини қимматга сотадиган бўлди
«Ньюкасл» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Нико Гонсалесни ўз сафига қўшиб олиш арафасида турибди.
Футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо тарқатган маълумотга кўра, «Ньюкасл» ва «Манчестер Сити» ўртасида трансфер бўйича оғзаки келишувга эришилган. Томонлар 47 миллион фунтлик асосий тўловга рози бўлган, яна 3 миллион фунт миқдоридаги маблағ турли бонуслар кўринишида тўланиши кўзда тутилган.
Маълумотларга қараганда, Нико Гонсалес «Ньюкасл»га ўтишга шахсан розилик берган. Унинг янги жамоада спорт лойиҳасининг муҳим, асосий фигураларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Гонсалес «Манчестер Сити» таркибида икки мавсум ҳаракат қилди. Шу вақт ичида у Англия премьер-лигасида 36 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.

Фикрлар