"Манчестер Сити" Зинченкони А Серия клубига бериб юбормоқчи
"Манчестер Сити" "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньярни сотиб олмоқчи, дея хабар бермоқда Inter Live.
Манбага кўра, Шкриньярнинг 70-80 миллион евролик нархи трансфернинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Шу муносабат билан «Манчестер Сити» Шкриньярнинг трансферига қўшимча равишда ўзининг украиналик ҳимоячиси Александр Зинченкони «Интер»га беришга тайёр. Бундан ташқари “шаҳарликлар” “нерадзуррилар”га яна қўшимча 30 миллион евро таклиф қилиши мумкин.
Маълумот учун, Шкриньяр ўтган мавсум “Интер” сафида жами 47 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол урди. Унинг шартномаси кейинги мавсум охиригача амал қилади.
Фикрлар