"Манчестер Сити" Зинченкони сотишга тайёр

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко давралар оралиғида жамоани тарк этиши мумкин.

90min нашри тарқатган хабарга қараганда, "шаҳарликлар" 24 ёшли украиналик футболчининг трансфери бўйича таклифларни қабул қилишга тайёр. Гап шундаки, бош мураббий Хосеп Гвардиола Зинченкога асосий таркиб учун курашишига имкон беришини, аммо ҳеч нарсага кафолат йўқлигини ҳам айтган.

Зинченкога "Вест Хэм", "Вулверхэмптон", "Лестер", "Саутгемптон" ва Россия, Германия, Испания, Италия клубларидан қизиқишлар бор. У жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 7 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!