“Манчестер Сити” зўр футболчига рад этиб бўлмас таклиф юборди
“Манчестер Сити” раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида “Вулверхэмптон” ярим ҳимоячиси Матеус Нунесни олишга уринмоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, аввалги таклифи рад этилган “шаҳарликлар” яна “бўрилар”га мурожаат қилди.
Бу гал “Манчестер Сити” футболчи учун 60 миллион евро бадал пули ва ўйинчининг натижаларига қараб, бонуслар тўлаб бориш масаласини ўртага қўйди. Манчестерликлар “Вулверхэмптон” бу таклифни рад эта олмаслигига умид қилмоқда.
Бундан ташқари, Хосеп Гвардиола вакиллари португалиялик футболчининг “Сити”га кўчиб ўтишга кўндирган ва томонлар шахсий шартнома бўйича бир тўхтамга келиб бўлган.
24 ёшли Нунеснинг амладаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача имзолаган. Transfermarkt портали уни 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар