“Манчестер Сити”да юлдузлар йўқ!

“Манчестер Сити” жорий мавсумда Премьер-лигада пешқадамлик қилаётган “Арсенал”га босим ўтказаётган ягона жамоага айланган.

Чемпионат қизғин паллага кирган бир пайтда  “шаҳарликлар”да “канонирлар”даг ўзиб кетиш имконияти сақланиб турибди. 

Манчестерликлар сардори Бернарду Силва жамоада юлдузлар йўқ, ҳамма тенг эканини алоҳида таъкидлади.

- Клубимизда ҳеч кимда юлдуз мақоми йўқ. Барчамиз ажойиб жамоанинг бир қисмимиз, бу ерда ҳамма ўзини тенг ҳис қилади, - деди Бернарду Силва.

4 март куни “Манчестер Сити”нинг навбатдаги ўйини “Ноттингем Форест” футболчиларига қарши “Этихад” аренада бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!