“Манчестер Сити”га янги сардор тайинлашди
“Манчестер Сити”да сафга Кевин де Брюйне қайтганидан кейин жамоанинг янги сардорини тайинлаш масаласи ҳал этилди.
Manchester Evening News хабарига кўра, “шаҳарликлар” асосий сардори Кайл Уокер бўлади. унга ўринбосар сифатида Кевин де Брюйне танланди.
Шунингдек, бу икки футболчи майдонга туша олмаган тақдирда, жамоадаги етакчиликни Родри, Рубен Диаш ва Бернарду Силва бажариши мумкинлиги белгиланди.
Бир неча позицияда ўйнай оладиган Кайл Уокер бош мураббий Хосеп Гвардиола қўл остида 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
33 ёшли футболчи илгари “Тоттенхэм”, “Астон Вилла”, КПР, “Шеффильд Юнайтед” жамоаларида ҳам фаолият кўрсатган.
Фикрлар