“Манчестер Сити”ни енгадиган икки клуб пайдо бўлади

Аргентина терма жамоаси ва “Манчестер Сити” собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро келаси мавсум Англия Премьер-лигасида вазият қандай бўлишини тахмин қилди.

Аргентиналик тўпурарнинг айтишича, энди Англияда “Манчестер сити” билан рақобатлаша оладиган иккита жамоа шаклланмоқда.

- “Арсенал” ёш футболчилардан таркиб топган кучли жамоа шакллантиришни уддалади ва улар узоқ муддат клуб учун хизмат қилишга тайёр. Янги мавсумда “канонирлар” Хосеп Гвардиола шогирдларига ҳақиқий рақобатчи бўлади.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед”ни ҳисобдан чиқармаслик керак. Улар ҳам келаси мавсум рақобатчиларини тинч қўймайди, - деди Серхио Агуэро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!