"Манчестер Сити"нинг асосий футболчиларидан бири узоқ муддатга сафдан чиқди

"Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Эмерик Ляпорт жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиқди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 25 ёшли франциялик футболчи тиззасидан операция қилинган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши номаълум. Аммо, катта эҳтимол билан у бир неча ой майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Ляпорт жорий мавсум «Манчестер Сити» сафида жами 4та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!