
"Манчестер Сити"нинг етакчиси ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин
"Манчестер Сити" футболчиси Бернарду Силва 2026 йил ёзида жамоасини тарк этиши мумкин.
"CaughtOffside" нашрининг маълумотига кўра, 31 ёшли португалиялик футболчини ўз сафида кўришни "Барселона" ва "Ювентус" истамоқда. Шу билан бирга, Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли", "Ал-Кодисия" ва "Ан-Наср" клублари ҳам Силва учун катта молиявий таклиф тайёрламоқда.
Футболчи "шаҳарликлар" билан шартномани узайтириши эҳтимоли жуда кам.
Жорий мавсумда Бернарду Силва барча мусобақалар доирасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 38 миллион еврога тенг.
Комментарии