"Манчестер Сити"нинг ёш футболчиси университетда ўқиш учун футболдан кетди

  • 21 Nov 13:05
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" академияси аъзоси Хон Вилхофт-Кинг футболчилик фаолиятини якунлаб, Оксфорд университетида ҳуқуқ бўйича таълим олишни танлади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Tecno

У 6 ёшида "Тоттенхэм" академиясига қўшилган, кейинчалик Англиянинг U-16 терма жамоасида ҳам ўйнаган. Ўтган мавсумда у "Манчестер Сити" билан шартнома имзолаб, U-21 жамоасида тўп сурган ва ҳатто асосий таркиб машғулотларида ҳам қатнашган. Вилхофт-Кинг ўз қарори ҳақида шундай деди:

"Менда футболда мотивация доимо етишмас эди. Футболни яхши кўрардим, аммо жароҳатлар ўз таъсирини ўтказди. Ақлий жиҳатдан ўзимни янада юқори даражада синаб кўришни истаганимни ҳис қилдим."

Comments

You must be logged in to commet!