Манчестер суперклуби “Реал”дан машҳур ўйинчини олади
“Манчестер Юнайтед” ёзги трансфер ойнасида “Реал” ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменини трансфер қилиш йўлларини изламоқда.
Каземиронинг кетиши муносабати билан клуб икки нафар ярим ҳимоячини харид қилишни режалаштирмоқда. Асосий мақсад – юқори даражадаги таянч ярим ҳимоячини жамоага олиб келиш.
The Telegraph нашри маълумотига кўра, Тчуамени номзодлар рўйхатида муҳим ўринни эгаллаган. Шу билан бирга, унинг келажаги “Реал” ёзда янги ярим ҳимоячи сотиб оладими-йўқми, шу ҳолатга боғлиқ бўлиши мумкин.
Маълум қилинишича, клуб президенти Флорентино Перес “Манчестер Сити” футболчиси Родрини юқори баҳолаяпти ва ёзда уни трансфер қилмоқчи.
26 ёшли Тчуаменининг бозор қиймати Transfermarkt маълумотига кўра 75 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар