Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашувини ким бошқариши маълум бўлди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

UEFA расмий сайтининг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" ўйинини Клеман Тюрпин бошқариб боради

Пайшанба куни Европа лигаси плей-офф босқичининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. Марказий қарама-қаршилик "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" клублари ўртасида бўлади (биринчи ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган).

UEFA расмий сайти мазкур ўйинни ким бошқаришини эълон қилди. Унга кўра, "Олд Траффорд"да бош ҳакам сифатида франциялик Клеман Тюрпин бригадаси ишлайди. ВАР мониторларида Тюрпинга ҳамюртлари Жером Брисар ва Вилли Делажо ёрдам беради.

Учрашув 23 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ