"Манчестер Юнайтед" - "Эвертон": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 23-турида "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"ни қабул қилади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+7'

    Ўйин якунланди.

  • 90+6'

    ГООООЛ! Доминик Кальверт-Льюин рақибдарвозага тўпни жойлаб қўйди.

  • 90+5'

    Аксел Туанзебе рақибини ушлаб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+4'

    Бен Годфри қўполлик ишлатди, ҳакам қоида бузилганини қайд этди.

  • 90+3'

    Мэйсон Гринвуд захирага олинди, Аксел Туанзебе ўйинга қўшилди.

  • 90+2'

    Жошуа Кинг офсайдда!

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    Лукас Диннинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 85'

    Лукас Динь ҳужумда фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 81'

    Абдулайе Дукуре ўрнига Жошуа Кинг майдонга тушди.

  • 81'

    Бруно Фернандше жарима зарбасини амалга оширди, бироз ноаниқ.

  • 80'

    Майкл Кин жарима майдони чизиғи устида Маркус Рэшфордга қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 78'

    Маркус Рэшфорд дарвозабонни ҳам алдаб ўтди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 77'

    Бруно Фернандеш жарима майдони ичида тўпга зарба берди, бироз ноаниқ.

  • 76'

    Маркус Рэфшорд ҳимоячиларни алдашга киришиб кетди, сўнгги вазиятда тўпни йўқотди.

  • 76'

    Ричарлисон ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 75'

    Том Дэвис ўрнини Алекс Ивобига бўшатиб берди.

  • 74'

    Гильфи Сигурдссоннинг жарима зарбасидан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 73'

    Люк Шоу қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

  • 70'

    ГООООООЛ! Люк Шоуниг узатмасидан сўнг Скотт Мактоминей боши билан дарвозани ишғол қилди.

  • 70'

    Холгейт қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 68'

    Хамес Родригес ўрнига Гильфи Сигурдссон ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Тўпни эгаллаб туриш бўйича статистика: 63:37.

  • 66'

    Бруно Фернандеш ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 66'

    Эдинсон Кавпни тўпни майдон марказига узатиб берди, ҳимоячи қайтарди.

  • 63'

    Бруно Фернандеш тўпни бурчакдан ўйинга киритди, ҳимоячи қайтарди.

  • 63'

    Маркус Рэшфорд дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва зарба берди, дарвозабон қайтарди.

  • 61'

    Эдинсон Кавани ҳужумда фол ишлатди.

  • 59'

    Бруно Фернандеш бурчакдан узатиб берган пасни ҳимоячилар қайтаришди.

  • 59'

    Люк Шоу қанотдан тўпни рақиб майдонига оширди, бироқ дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 58'

    Бруно Фернандеш бурчакдан тўпни узатиб берди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 57'

    Бруно Фернандеш жарима зарбасидан тўпни рақиб майдонига уошириб берди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 57'

    Мэйсон Гринвуд узатмани амалга оширди, ҳимоячи қайтарди.

  • 52'

    ГООООЛ! Хамес Родригес жарима майдони ичида дарвозага аниқ зарба берди.

  • 49'

    ГООООЛ! Абдулайе Дукуре дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллади.

  • 48'

    Фред қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 47'

    Люк Шоу жарима майдони ичида тўпни кучли зарба билан дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+2'

    Доминик Кальверт-Льюин дарвозабон билан бирга бир чиқиб, зарба берди, ноаниқ.

  • 45'

    Биринчи таймга бир дақиқа компенсация қилинди.

  • 45'

    ГОООООЛ! Бруно Фернандеш узоқ масофадан дарвозабоннинг устидан тўпни охиста ошириб қўйди.

  • 44'

    Ричарлисон тўп билан рақиб майдонига киришга уринди, бироқ ўзи тўпни йўқотиб қўйди.

  • 43'

    Фред узоқ масофадан дарвозага зарб берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 42'

    Ричарлисон дарвозага зарба берди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 40'

    Мажбурий ўзгариш: Поль Погба ўрнига Фред майдонга тушди.

  • 38'

    Поль Погба жароҳат олганга ўхшайди. У майдонни тарк этмоқда.

  • 37'

    Бруно Фернандше рақиб майдонига тўпни узатди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 36'

    Лукас Динь Эдинсон Каванини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 35'

    Эдинсон Кавани жарима майдони ичида зарба беришга уриниб кўрди, бироқ зарба аниқ чиқмади.

  • 34'

    Бруно Фернандеш тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи қайтарди.

  • 32'

    Скотт Мактоминей рақибинин футболкасидан ушлаб қолди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 32'

    Скотт Мактоминей жарима майдонига узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 31'

    Люк Шоу фол ишлатгани учун ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 29'

    Поль Погба қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 27'

    Маркус Рэшфорд дарвоза томон ёриб кирди, ҳимоячи тўхтатиб қолди.

  • 24'

    ГОООООЛ! Эдисон Кавани жарима майдони ичида ҳимоячилардан ўтган тўпни дарвозага аниқ йўллади.

  • 22'

    Мэйсон Гринвуд қанотдан ўзи кириб борди ва зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 20'

    Люк Шоу бурчакдан тўпни узатди, Поль Погба дарвозага зарба йўллади, бироқ ҳимоячи вазиятни бартараф этди.

  • 20'

    Мэйсон Гринвуд тўпни узатиб берди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 18'

    Бруно Фернандеш ҳужумда қўполлик ишлатди, дея топди ҳакам.

  • 18'

    Хамес Родригесдан рақиб футболчилари тўпни олиб қўйди.

  • 16'

    Маркус Рэшфорд тўпни ўзига бўйсундириб, рақиб майдонига кириш учун борди, ҳимоячи уни тўхтатиб қолди.

  • 14'

    Ричарлисон қанотдан тўпни марказга узатиб берди, ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.

  • 13'

    Маркус Рэшфорд марказда тўпни жамоадошига етказиб беришга ҳаракат қилди, ҳимояячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 11'

    Лукас Динь қанотдан тўпни марказига узатиб берди, ҳимоячи тўп йўлига тўғоноқ бўлди.

  • 10'

    Хамес Родригес рақиб майдонига пас берди, бироқ тўп майдонни тарк этди.

  • 8'

    Том Дэвис Бруно Фернандешнинг ортидан келиб оёғига тепди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 6'

    Виктор Линделёф рақиб майдонига кириб, дарвозага зарба берди, бироқ ҳимоячи блок қўйди.

  • 6'

    Мэйсон Холгейт тўпни жарима майдонига узатиб берди, бироқ ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 5'

    Люк Шоу бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 3'

    Эдинсон Кавани дарвозага кучли зарба берди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 3'

    Мэйсон Гринвуднинг жарима майдонига узатмасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!