"Манчестер Юнайтед" - "Истанбул Бешекшехир": Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Истанбул Бешекшехир" баҳси бугун 01:00 дан бошлаб матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    ГООООООООЛ! Мэйсон Гринвуд қарши ҳужумга қочиб кетди ва қулай вазиятда турган Дэниель Жеймсга тўпни узатди. Жеймс очиқ қолган дарвозани ишғол қилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 85'

    Махмут Текдемир қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 84'

    Эдинсон Каваниннг қанотдан узатган паси ноаниқ бўлди.

  • 82'

    Антони Марьсяль учун баҳс якунига етди, Неманья Матич ўйинни давом эттиради.

  • 78'

    Мартин Шкртел қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 77'

    Алекс Тэллеснинг узатмасига жамоадошлари етиб кела олишмади.

  • 75'

    ГООООООООЛ! Дениз Туруч жарима зарбасидан гол киритмоқда.

  • 74'

    Беркай Озжан ўрнини Жулиано эгаллади.

  • 74'

    Хасан Али Калдирим ўйинга қўшилди, Боли Болинголи майдонни тарк этди.

  • 71'

    Брендон Уильямс рақибига ҳужумга қочиб кетиш имкониятини бермади ва фол ишлатди.

  • 66'

    Даниэль Жеймс ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 66'

    Брендон Уильямснинг қанотдан жарима майдонига узатган пасини ҳимоячи тўхтатиб қолди.

  • 63'

    Қарама-қарши қанотдан узатилган пасни Магуайр боши билан дарвозага йўллади, зарба бироз ноаниқ чиқди.

  • 62'

    Алекс Тэллеа ўзатиб берган пас ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 61'

    Мэйсон Гринвуд рейд уюштириб, дарвоза томон зарба йўллади, бироқ ҳимоячи унинг зарбасига блок қўйди.

  • 60'

    Аарон ван-Биссака ўрнига Брендон Уильямс ўйинга қўшилди.

  • 60'

    Бруно Фернандеш ўрнини Мэйсон Гринвудга бўшатиб берди.

  • 59'

    Маркус Рэшфорд ўрнига Даниэль Жеймс майдонга тушди.

  • 59'

    Қанот ҳакамининг байроқчаси кўтарилди. Дениз Туруч ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 57'

    Эдин Вишча қулай вазиятга чиқиб бораётган жамоадошига тўпни узатди, бироқ Харри Магуайр тўпни Демба Бага ўтишига йўл қўймади.

  • 56'

    Рафаэль Антони Марсьялни қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди.

  • 55'

    Аксел Туанзебе қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 55'

    Бруно Фернандеш қанотдан Эдинсон Каванини тўп билан таъминлашга уриниб кўрди, бироқ ҳимоячи аниқ ўйнаб, вазиятни юмшатди.

  • 53'

    Бруно Фернандешнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 52'

    Алекс Тэллес узатган пасдан сўнг ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 52'

    Бруно Фернандешнинг рейдини ҳимоячи тўхтатиб қолди, МЮ бурчак тўпи тепади.

  • 50'

    Эдин Вишча қарши ҳужумда жарима майдони ташқарсидан кучли зарба йўллади, Давид де Хеа сейв билан вазиятни баратараф этди.

  • 49'

    Эдинсон Кавани жарима майдони ичида ҳимоячилар орасида туриб дарвоза томон зарба йўллади, бироқ мўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 46'

    Ўзгариш! Ифран Кахвежи ўрнига Махмут Текдемирга ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Ўзгариш! Виктор Линделёф ўрнига Аксел Туанзебе майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Танаффус.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Маркус Рэшфорд тезкор қарши ҳужумда тўпни Эдинсон Каванига узатди, бироқ ҳимоячи блок қўйиб вазиятни баратраф этди.

  • 44'

    Донни Ван де Бек қўполлик ишлатди. Хакам жарима тўпи белгилади.

  • 44'

    Демба Ба жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олиб, дарвозага кучли зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

  • 43'

    Бруно Фернандеш ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозага зарба йўллади, бироқ Мерт Гюнок тўпни қайтариб юборди.

  • 39'

    Демба Ба жарима зарбасидан узатилган пасни дарвозага тўғрилай олмади.

  • 38'

    Фред қўпол ўйнади, Истанбул жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 35'

    ГОООООООЛ! Маркус Рэшфорд Мерт Гюнокни чалғитиб, дарвозани ишғол қилди.

  • 34'

    Хакам ВАРга мурожаат қилди. Хакам қарори ўзгаришсиз қолди.

  • 33'

    Пенальти! Боли Болинголи-Мбомбо ўз жарима майдони ичида Маркус Рэшфордга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 33'

    Ифран Кахвежининг пасига ноаниқ чиқди.

  • 31'

    Демба Ба жарима майдони чеккасидан зарба беришни уддалид, бироқ Давид де Хеа тўпни ушлаб олди.

  • 28'

    Эдин Вишча жарима зарбасидан фойдалана олмади, унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 27'

    Арон Ван-Биссака қўполлик ишлатди, хакам оғзаки огоҳлантирди.

  • 25'

    Эдин Вишчанинг рейди ўхшамай қолди.

  • 23'

    Бруно Фернандешнинг жамоадошларига узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 19'

    ГОООООООООЛ! Мерт Гюнок тўпни эгаллашда хатога йўл қўйди, Бруно Фернандеш очиқ дарвозани ишғол қилди.

  • 19'

    Эдин Вишча рақибига қўполлик ишлатди.

  • 17'

    Эдин Вишча ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 16'

    Виктор Линделёф қўполлик ишлатди.

  • 14'

    Бруно Фернандешнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 12'

    Маркус Рэшфорд офсайддан гол киритди, дея таъкидлади қанот ҳаками.

  • 7'

    ГОООООООООЛ! Бруно Фернандеш Алекс Тэллеснинг бурчакдан узатган пасдан сўнг кучли зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

  • 7'

    Алекс Теллеснниг зарбасини ҳимоячилар майдондан ташқарига чиқариб юборишди.

  • 5'

    Антони Марсьяль тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди.

  • 2'

    Маркус Рэшфорд ҳимоячиларни ортда қолдириб, кучли зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Учрашувни Овидиу Хэцеган бригадаси бошқариб боради.

  • 0'

    Жамоаларнинг асосий таркиби эълон қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!