"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 4-турининг марказий учрашуви "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу ҳавола орқали беллашувни матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Хавфли вазиятларни ўз вақтида кузатиб бориш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 84'

    Шоуга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 83'

    Бурчак зарбаси ҳам "Манчестер Юнайтед"га фойда келтира олмади.

  • 79'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 77'

    Дэвисни Погба ўз жарима майдончаси ичида йиқитди. Пенальти. 

  • 73'

    Сон ўз ўрнини Дэвисга бўшатиб бермоқда.

  • 72'

    Кейннинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини Де Хеа қайтариб юборишга эришди.

  • 69'

    Ндомбеле ўрнига Алли майдонга ташланди.

  • 68'

    Гринвуд ўрнига Ван де Бек майдонга тушди.

  • 63'

    Байи сариқ карточка ишлаб олди.

  • 56'

    "Манчестер Юнайтед" таслим бўлганга ўхшайди. "Тоттенхэм" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда. "Қизиллар"  эса прессинг ҳақида ўйламаяпти ҳам.

  • 51'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Орье ҳам гол уриб кетмоқда. Хёйбергдан голли узатма.

  • 46'

    Иккинчи тайм старт олди.

  • 46'

    "Тоттенхэм" таркибида эса Ламела ўрнига Моура майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм аввалида Фернандеш ўрнига Фред, Матич ўрнига эса Мактоминей майдонга тушди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Бурчакдан узатилган тўпга Магуайр кўнгилдагидек зарба бера олмади.

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    "Тоттенхэм" ҳамон ҳужумда ўйнаяпти.

  • 40'

    Уан-Бисакканинг узатмасини Льорис ушлаб олди.

  • 37'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сон дубль қайд этмоқда. Жарима майдонига узатилган тўпни кореялик футболчи Де Хеанинг оёқлари орасидан ўтказиб юборди.

  • 35'

    Сон жиҳатдан устунлик қилаётган "Тоттенхэм" олдинга бормоқда.

  • 32'

    Ламелага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 30'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн Соннинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди.

  • 29'

    Марсьяль қизил карточка олди. У Ламелага зарба бериб юборди.

  • 27'

    Регилоннинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 25'

    "Тоттенхэм" яна ҳужумга ўтмоқда. 

  • 23'

    Гринвуднинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ кетди.

  • 21'

    Гринвуднинг зарбаси рақиблардан бирига тегиб, Льорис қўлига оҳиста қўнди.

  • 20'

    Рэшфорднинг зарбаси дарвоза устунига қайтди. Хёйберг уни тепиб юборди. Офсайд ҳам бор экан.

  • 19'

    "Манчестер Юнайтед"нинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 15'

    Орье анча таваккал ҳаракат қилиб бўлса ҳам рақибни зарарсизлантирди.

  • 13'

    Марсьяльнинг секин ҳаракат қилиши оқибатида МЮ қарши ҳужуми барбод бўлди.

  • 12'

    Кейннинг жарима майдонига узатган тўпи Шоунинг қўлига тегди.

  • 8'

    Манчестерликлар фаолликни оширди.

  • 5'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сон бир ўзи жарима майдонига бир ўзи кириб бориб, дарвозани ишғол қилди.

  • 4'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ндомбеле ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб гол уриб кетмоқда.

  • 2'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фернандеш пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 1'

    Марсьяль жарима майдони ичида йиқитилди. Пенальти.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. 4-турнинг марказий беллашувига хуш келибсиз. Ушбу ўйинни матнли тарзда эътиборингизга матнли тарзда Абдулвосид Валихонов тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!