"Манчестер Юнайтед" - "Вулверхэмптон": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 16-турида "Манчестер Юнайтед" Вулверхэмтон" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+7'

    Ўйин якунланди.

  • 90+5'

    Бруно Фернандеш ўрнига Скотт Мактоминей ўйинга қўшилди.

  • 90+3'

    ГОООООООООЛ! Маркус Рэшфорд жарима майдони ичида кучли зарба йўллади, тўп рекошетдан сўнг дарвозадан жой олди.

  • 90+2'

    Антони Марсьялнинг рейдини ҳимоячи тўхтатиб қолди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Поль Погбанинг юришигни ҳимоячи қайтарди.

  • 85'

    Бруно Фернандешнинг узоқдан йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтарди.

  • 83'

    Давид Де Хеа жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди.

  • 81'

    Эрик Байи рақибига қўполлик ишлатди.

  • 79'

    Маркус Рэшфорд ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 77'

    Антони Марсьялнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 76'

    Антони Марсьялнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 75'

    Поль Погбанинг кучли зарбасини Руй Патрисиу қайтарди.

  • 73'

    Руй Патрисиу ўйин вақтини чўзгарини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 72'

    Роман Несс офсайдда.

  • 71'

    Адама Траоренинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 70'

    Эдинсон Кавани ўйиндан ташқари ҳолатдан гол урди.

  • 68'

    Педру Нету захирага олинди, Фабио Сильва майдонга тушди.

  • 66'

    Даниэль Поденсе жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 66'

    Мэйсон Гринвуд ўрнига Антони Марсьяль ўйинни давом эттиради.

  • 64'

    Бруно Фернандешнинг жарима майдонига узатган пасини Маркус Рэшфорд боши билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 61'

    Адама Траоренинг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

  • 59'

    Вулверхэмптон футболчиси рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 58'

    Неманья Матич қўполлик ишлатиб, рақибини тўхтатиб қолди.

  • 58'

    Поль Погбанинг узатмасини Руи Патрисиу эгаллаб олди.

  • 54'

    Витинья ўрнига Даниэль Поденсе майдонга тушди.

  • 51'

    Ки-Яна Хувер қўполлик ишлатди. Жонатан Мосс ўйинин тўхтатди.

  • 50'

    Маркус Рэшфорд эътирозлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 50'

    Маркус Рэшфорд рақибига тактик фол ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 46'

    Рубен Невеш рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 46'

    Алекс Теллес ўрнини Люк Шоуга бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Жонатан Мосс жамоларни танаффусга таклиф қилди.

  • 45+1'

    Маркус Рэшфорд тўпни ўзига бўйсундира олмади, дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 45+1'

    Педру Нету жарима майдони ичида пайдо бўлди, ҳимоячилар аниқ ўйнаб тўпни ундан олиб қўйишди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Бруно Фернандешнинг юқорилатиб узатган паси ноаниқ чиқди.

  • 44'

    Харри Магуайрнинг қўполлиги сабаб ўйин тўхтатилди.

  • 42'

    Раян Аит Нури жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 39'

     Ромен Сесс жарима майдонига узатилган пасдан сўнг даврозага зарба йўллади, Давид Де Хеа ажойиб реакция кўрсатиб, тўпни қайтарди.

  • 38'

    Харри Магуайр рақибига қўполлик ишлатди ва учрашув ҳаками жарима тўпи белгилади.

  • 38'

    Маркус Рэшфорд жарима майдони ичига киришга уриниб кўрди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 34'

    Бруно Фернандеш жарима майдони ичида тўпни дарвозага тўғрилаб қўйишга уринди, бироқ унинг зарбасини Руи Патрисиу қийинчилик билан қайтарди.

  • 34'

    Маркус Рэшфорд тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

  • 28'

    Раян Аит Нури ҳимоячилардан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 27'

    Жарима майдони ичигага юқорилатиб узатилган пасга Эдинсон Кавани ета олмади.

  • 27'

    Маркус Рэшфорд тўпни майдонда сақлаб қолди, аммо унинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 24'

    Ромен Сесснинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 23'

    Тўпни Жуан Моутинью жарима майдонига етказиб беради.

  • 23'

    Харри Магуайр қўполлик ишлатди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 18'

    Бруно Фернандеш жарима майдони ичидага жамодошларига тўпни ошириб бермоқчи бўлди, унинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 16'

    Раян Аит Нурининг пасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 15'

    Бруно Фернандешнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 13'

    Рубен Невешнинг кучли зарбасини Давид Де Хеа муштлари билан уриб юборди вазиятни бартараф этди.

  • 12'

    Витиньянинг зарбасидан сўнг Давид Де Хеа тўпни ушлаб олди.

  • 9'

    Маркус Рэшфорднинг узатмаси майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 9'

    Педру Нетунинг кучсиз зарбасини Давид Де Хеа ушлаб олди.

  • 8'

    Мэйсон Гринвуднинг жарима майдони ичидаги пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 4'

    Алекс Теллес офсайдда. Лайнсмен байроғини кўтарди.

  • 3'

    Алекс Теллес бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Маркус Рэшфорд тўпни юқотди.

  • 3'

    Алекс Теллеснинг юқорилатиб узатган пасини ҳимоячи бурчакга тепиб юборди.

  • 2'

    Адама Траоре ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Асосий таркиблар билан танишинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!