"Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Ливерпуль" жаҳон чемпионига қизиқиш билдирмоқда
"TyC Sports Сесар" нашри хабарига кўра, "Брайтон" ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер ёзда клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Манбага кўра, 24 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Брайтон" аллақачон потенциал харидорлар билан музокараларга киришган.
Аргентиналик хавбекнинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Transfermarkt" портали жаҳон чемпионини 42 миллион еврога баҳоламоқда.
Премер-лиганинг жорий мавсумида Алексис 24 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва битта самарали узатмани амалга оширди.
Фикрлар