"Манчестер Юнайтед" 100 миллион еврога ҳимоячи сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед"ни келаси ёзда Рафаэль Варан тарк этиши мумкин. Клуб унинг ўрнига марказий ҳимоячи сотиб олишни режа қилган. Вариантлар орасида "Бенфика" аъзоси Антониу Силва фаворит бўлиб турибди. 

"Sky Sports" нашри таъкидлашича, португалиялик ҳимоячининг товон пули 100 миллион евро ва клуб уни фақатгина шу пулга қўйиб юборади. "Қизил иблислар" буни яхши билади ва келаси ёзда футболчи учун курашади. 

19 ёшли Силва иқтидорли ўйинчилар қаторида туради. Ушбу мавсум Антониу жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!