“Манчестер Юнайтед” 100 миллионлик трансфердан воз кечди
“Манчестер Юнайтед” анчадан бери ўзига мос ҳужумчи топа олмаяпти. Манчестерликлар кўзлаган футболчилардан Килиан Мбаппе ва Ҳарри Кейн Эрик тен Хаг жамоасига ўтмайдиган бўлди.
Номзодлар қаторига “Аталанта” ҳужумчиси Расум Хёйлунн ҳам киритилган эди. Италияликлар 20 ёшли футболчи учун манчестерликлардан 100 миллион евро талаб қилди.
The Athletic нашрининг маълум қилишича, бу сумма “Манчестер Юнайтед” раҳбариятини қониқтиргани йўқ ва улар даниялик форвард трансферидан қоз кечди.
Манбанинг таъкидлашича, Англия гранди Хёйлунни 50 миллион евро арофилаг суммага харид қилишни мўлжаллаган эди.
Фикрлар