"Манчестер Юнайтед" 18 ёшли француз футболчисига қизиқиб қолди

"Монако" клуби марказий ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиль "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 18 ёшли франциялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Улар Бадьяшилни 100 миллион еврога баҳоланаётган “Лестер” ҳимоячиси Харри Магуайрнинг муқобили сифатида қарашмоқда.

Таъкидлаш керакки, унга шунингдек "Вулверхэмптон"дан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Бадьяшилнинг трансфер нархи 9 миллион еврога баҳолинмоқда. Бироқ,  “Монако” уни 35 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!