"Манчестер Юнайтед" 18 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" иккита ярим ҳимоячи сотиб олишни режа қилган. Клуб радарида Мэйсон Маунт, Мойсес Кайседо каби футболчилар бор. Бундан ташқари, "қизил иблислар" Жоау Невешга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Ди Марцио.
2004 йилда туғилган ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Португалия клубида ўзини яхши томонлама намойиш қила олди. У аллақачон Чемпионлар лигасида дебют қилган va таркибнинг асосий таркибига кира олди.
"Transfermarkt" порталига кўра, Невешнинг трансфер нархи 10 миллион еврога тенг. Аммо "Бенфика" Жоауни бундан кўпроқ суммага сотиши мумкин.
Фикрлар